-
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можарони тинч ва мулоқот йўли билан ҳал қилиш тарафдори
2024-11-12 1338Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Араб-Ислом қўшма саммитида иштирок этади.
Иккинчи бор ўтказилаётган Араб-Ислом қўшма саммити Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган. Анжуманда Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш, хусусан, Исроилнинг Фаластин ва Ливандаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш юзасидан олий даражада фикр алмашиш режалаштирилган.
-
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш - давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир
2024-11-12 1379Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миграция сиёсатига гуманитар жиҳатдан алоҳида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролар учун миграция жараёни хавфсиз, қонуний ва қулай бўлишига қаратилган ўзига хос механизм ишлаб чиқилган бўлиб, у учта асосий йўналишни ўз ичига олади:
-
Аждодлар мероси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва миллий ўзликни шакллантиришга қандай таъсир кўрсатади
2024-11-08 1744Инсоният ўз тараққиёти босқичида ўзидан олдинги инсонларнинг билим ва тажрибаларидан унумли фойдаланади ва айни вақтда уни янги тажрибалар орқали бойитишда давом этади.
Ўзбекистон бугун янги тараққиёт босқичига қадам қўяркан, янги ривожланиш ва янги жамият фалсафаси, яъни “Янги Ўзбекистон” феномени илгари сурилмоқда. Шу сабабдан биз бугунги кунда ушбу ғоя фалсафаси атрофида жамиятни жипслаштириш учун хизмат қиладиган, аждодларимизнинг миллий меъросидан унумли фойдаланишимиз лозим.
-
Ўзбекистонда “Habeas corpus” институтининг кенгайиши шахс ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг ишончли кафолатларини яратилишига хизмат қилади
2024-11-08 1634Сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар асосан жазоламай туриб жавобгарлик натижасидан кутиладиган мақсадларга эришиш, жиноят ишларини юритиш ва жавобгарликни белгилашда жазонинг оғирлигига эмас, жавобгарликнинг муқаррарлигини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлигини таъминлашга, жиноят ишларини юритиш тартибини такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва тарафлар тенглигини таъминлаш орқали одил судловга эришиш, шу жумладан “habeas corpus” институтини кенгайтириш каби йўналишларни ўзида мужассам этди.
-
Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари аграр соҳа мутасаддиларининг масъулиятини янада оширади
2024-11-08 1248Бугун нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган муаммо ва таҳдидларга жавоб топишга интилмоқда. Бу муаммолар қаторига атмосферада иссиқхона газларининг кўпайиши, ернинг устки қобиғи ҳароратининг ортиши, сув ресурслари тақчиллиги, табиий офатларнинг тез-тез такрорланиши, чўлланиш жараёнининг ўсиши ва бошқаларни киритиш мумкин
-
Ўзбекистонда инклюзив таълим: жорий ўзгаришлар ва тараққиёт йўналишлари
2024-11-08 1368Ўзбекистонда инклюзив таълим тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, айни соҳада бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4860-сонли қарори бу борада амалга оширилиши мўлжалланган саъй-ҳаракатлар учун ҳуқуқий асос бўлди.