Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Андижон ва Наманган вилоятларида учрашувлар ўтказди
Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
4 октябрь куни «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Наманган вилоятида, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Андижон вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Бугун, 5 октябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Наманган вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Қорақалпоғистон Республикасида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Андижон вилоятида, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашади.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, юртдошларимизни сайловда ҳамда мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиётини белгилаш жараёнида фаол қатнашишга даъват этмоқда.