“Ғурур ва ифтихорим рамзи” мавзусида ижодий ишлар танлови эълон қилинганини маълум қиламиз.
“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг фарзандлари ўртасида “Ғурур ва ифтихорим рамзи” мавзусида ижодий ишлар танлови эълон қилинганини маълум қиламиз. Танловда хориждаги ватандошлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этишлари кўзда тутилган. Шу муносабат билан, чет элдаги ватандошларни ўз тарихий ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш мақсадида танловда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.