Италия Бош вазири 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, саммит Ўзбекистон етакчисининг 2023 йил 7-9 июнь кунлари Италияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон–Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Инновацион ҳамкорлик ва гуманитар алмашинув лойиҳаларини илгари суриш диққат марказида бўлади.
Якунда икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
“Дунё” АА