Тадбиркорлар сонини кўпайтириш ва одамларни ишбилармон қилиш – асосий мақсадимиз
Глобал иқтисодий инқироз бутун дунёга хавф солиб турган айни пайтда, мамлакатимизда бундан уч йил аввал тадбиркорликка кенг эркинлик бериш бўйича қўйилган қадамлар тўғри бўлганини кўрсатди. Агар юртимизда тадбиркорлик ривожланмаганда, ҳозирги оғир шароитда аҳолини иш билан таъминлаш жуда оғир кечиши мумкин эди.
Пандемия туфайли юртимизда камбағал аҳоли ва ишсизлар сони ошди, оилалар даромади камайди. Шунинг учун бу борада мамлакатимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, корхоналар фаолиятини тиклаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим ва тезкор чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам жорий йилда барча соҳаларда кўзланган мақсадларга эришиш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Йил якунига қадар вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган бўлиб, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш орқали қарийб 14 минг оиланинг оёққа туришига кўмаклашилади.
Жорий йил 6 июнь куни Фарғона шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Президентимиз бу ҳақда алоҳида тўхталиб, бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ресурслари ҳажмини 25 фоизга ошириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 400 миллиард сўм кредит ажратиш бўйича кўрсатма берди.
Эндиликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва эркин иқтисодий зоналар орқали 6 мингдан, қишлоқ хўжалиги соҳасида 17 мингдан ортиқ оилани камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади. Масалан, ғалладан қисқарган 4 минг гектар, фойдаланишдан чиққан 3,5 минг гектар ерда боғ ва токзорлар ташкил этилади.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятида “Тадбиркор – ислоҳотчи” ташаббусини амалга ошириш кераклигини таъкидлар экан, ушбу ташаббус асосида соҳа вакилларига имкониятлар берилиб, масъулияти оширилишини алоҳида эътироф этди. Чунки қанча имтиёз берилмасин, шароит яратилмасин, пул айланмаси, кредит олиш, экспорт қилиш, муҳандислик тармоқларига уланиш каби йўналишларда барибир муаммолар учраётган эди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар оилавий бюджети даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратади.
Бизнинг муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароит яратишдан иборат.
Нега деганда, бир томондан янги иш ўринлари яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан ушбу қатлам нафақат ўз оиласи, балки жамият фаровонлигини таъминлашда асосий ролни ўйнаса, иккинчи томондан, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш орқали дунё бозорига чиқиш, инновацион ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни жорий қилиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион йўлга, рақамли иқтисодиёт йўлига ўтишида ҳам айнан шу қатлам локомотив ролини ўйнайди.
Партия тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш, тадбиркорлик ривожига халақит бераётган тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш, юртимизда фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга астойдил ҳаракат қилади. Зеро, шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда фақат янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.
Ўз навбатида, фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, айниқса, ҳар бир оиланинг бизнес билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга бор куч ва салоҳиятимизни сафарбар этамиз. Асосий мақсадимиз ҳам тадбиркорлар сонини кўпайтириш ва одамларни ишбилармон қилишдир.

Актам ҲАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари,
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари